УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган “Марсель” – “Манчестер Сити” учрашуви ўз якунига етди. Унда “шаҳарликлар” 3:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.
Бу орқали, инглизлар “C” гуруҳининг мутлоқ пешқадамига айланиб олди.
UEFA ЧЛ “C” гуруҳи 2-тур28/10/2020, 01:000:3![]() | ||
Стадион: Stade Orange Velodrome 0 томошабинБош ҳакам: Tobias Stieler |







45’90’










- 90′Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+’Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 89′”Марсель”нинг прессинги фойда келтирмаяпти.
- 85′Гейе ва Бенедетто майдонга тушди. Квизанс ва Радоньич захирага олинди.
- 83′Де Брюйне ўрнига Палмер майдонга ташланди.
- 82′ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Стерлинг ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди.
- 80’Тушунарлики, “Сити” янада шошмай ўйнай бошлади.
- 78′“Марсель”да Товен ўрнига Пайе майдонга тушди.
- 77′Торрес ўрнига Маҳрез, Льяпорт ўрнига Стоунз, Гюндоган ўрнига эса Бернарду Силва майдонга тушди.
- 76′ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Илкай Гюндоган ҳимоядан чиқмаган “Марсель”ни иккинчи гол билан жазолади.
- 72′Чалета-Цар сариқ карточка ишлаб олди.
- 71’Стерлингнинг зарбаси Манданда турган нуқтага борди.
- 70’Сакаига тиббий ёрдам керакка ўхшайди.
- 68′Зинченко ўрнига Канселу майдонга тушди.
- 66′Радоньич офсайдда қолиб кетди.
- 62′Амави сариқ карточка ишлаб олди.
- 59′”Марсель” биринчи таймдагидан кучлироқ ўйнамоқда. Аммо бу “Сити” дарвозасига гол уришга етадиган даражада эмас.
- 56′Бурчак зарбаси мезбонларга фойда келтирмади.
- 55’Жарима майдони ташқарисидан берилган зарбани Эдерсон қайтаришга эришди.
- 52’Зинченко очиқчасига Товенни ушлаб қолди. Ҳакам сариқ карточка кўрсатмади.
- 50′”Сити” яна “тики-така”ни амалга оширмоқда.
- 49’Фоден ўзига узатилган тўпга ета олмади.
- 48′”Марсель” футболчисининг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.
- 47’Иккинчи таймни мезбонлар фаол бошлади.
- 46′Иккинчи тайм бошланди.
- 45′Танаффус.
- 42’Радоньичнинг зарбаси Эдерсонга қийинчилик туғдирмади.
- 41’Гюндоганнинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 36′”Марсель”га танаффус кераклиги кўриниб турибди. Улар прессинг амалга оширмаяпти.
- 33′”Сити” футболчилари мақсадсиз тўп узатмаларни амалга оширишда давом этмоқда.
- 30’Ўйинда темп анчагина тушди.
- 27′”Марсель” қарши ҳужумга чиқиб кетиши мумкин эди. Аммо “Сити” ярим ҳимоячилариёқ уларни тўхтатди.
- 25′”Марсель” тўпни олиб қўя олмаяпти.
- 22’Де Брюйненинг жаримадан узатган тўпидан сўнг, Чалета-Царга тегган тўп Манданданинг қўлларига бориб тушди.
- 21′”Шаҳарликлар” тўп назоратини тўлиқ ўз қўлида ушлаб турибди.
- 18′ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ферран Торрес ҳисобни очмоқда. Ҳимоячиларнинг хатосидан инглизлар фойдаланиб кетишмоқда.
- 15′”Сити” штурм уюштиришда давом этмоқда.
- 12’Стерлинг 2 та футболчидан ўтиб, жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни Де Брюйнега узатди. Унинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
- 9’Стерлинг елкама-елка курашда рақибига имкониятни бой берди.
- 7’Манданда дарвозаси олдида ҳужумлар кўпайиб қолди.
- 5′”Сити” майда пасларини бошлаб юборди.
- 3’Де Брюйненинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 2′”Сити” ўйинни ҳужумлар билан бошлади.
- 1′Ўйин бошланди.
- 0’Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0’Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. “Марсель” ва “Манчестер Сити” жамоалари ЕЧЛ 2-тури доирасида тўқнаш келади. Ушбу беллашувни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.