“Сити” Португалиядан ғалабасиз қайтадиган бўлди

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган “Порту” ҳамда “Манчестер Сити” қарама-қаршилиги ўз якунига етди. Унда жамоалар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Ушбу натижадан сўнг, “шаҳарликлар”нинг гуруҳни пешқадам сифатида якунлаши ойдинлашди. “Порту” эса сўнгги тур олдидан 2-поғонани нақд қилди. 

“C” гуруҳидаги ягона интрига “Олимпиакос” ва “Марсель”дан қай бири Европа Лигаси плей-оффига йўл олиши бўлиб турибди. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *