“Сити” 100 фоизли натижа билан муддатидан олдин ЕЧЛ плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

УЕФА Чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган “Олимпиакос” – “Манчестер Сити” ўртасидаги учрашуви якунига етди. Унда “шаҳарликлар” Фил Фоденнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонишди.

Ëш ҳужумчи ўйиннинг 36-дақиқасида Раҳим Стерлингнинг узатмасини гол билан якунлади. Учрашувнинг қолган қисмида “Сити” бир қанча имкониятларга эга бўлди, бироқ “Олимпиакос” голкипери Жозе Са дарвозасидан бошқа тўп олиб чиқмади.

Шу тариқа, “Манчестер Сити” ўз гуруҳида 100 фоизлик натижа билан биринчи ўринни эгаллаб, муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. “Олимпиакос” эса 4 ўйинда уч очко жамғарган ҳолда, учинчи ўринни банд этиб турибди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *