Собир Назаралиевни табриклаймиз!

Бугун таэквондо WT бўйича кадетлар ва ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Собир Назаралиев таваллуд айёмини нишонламоқда.

Собир Назаралиев 1985 йил туғилган. Спортчилик фаолиятида -54 кг вазн тоифасида иштирок этган Собир Назаралиев 2008 йил ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва 2010 йил Осиё чемпионатининг бронза медали соҳиби, шунингдек, кўплаб бошқа халқаро турнирлар ғолиби саналади. 8 йилдан бери Ўзбекистон кадетлар терма жамоасида мураббийлик қилмоқда. Фаолияти давомида Осиё ўйинлари финалчиси Мадинабону Маннопова, ўтган йил пойтахтимизда ўтган кадетлар ўртасидаги ЖЧ ғолиби Зафарбек Каримов каби ёш иқтидорларни тарбиялаган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Собир Назаралиевни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *