Соғлом турмуш тарзи ва унинг етти қоидаси

Соғлом турмуш тарзига риоя этиш кўплаб муаммоларнинг олдини олиш демакдир. Бугун ушбу мавзуга жуда кўп дуч келаяпмиз. Бир қараганда қийин кўринувчи, анчагина куч, сабр ва ирода, вақт ва шароит талаб этувчи соғлом турмуш тарзининг асосий қоидалари нималардан иборат” Ўзгаларга маслаҳат беришдан осон иш йўқ бўлиб турган бугунги кунда қандай килиб соғлом турмуш тарзига риоя этиш мумкин Қуйидаги соғлом турмуш тарзининг энг мухим 7 қоидаси сизу бизга аввалдан маълум бўлган, бироқ хаётнинг майда-чуйда ташвишлари билан ёдимиздан кўтарилган ва амалга ошира олмай қолган тартибларни ёдга солса не ажаб.

1. Спорт.

Спорт — умримиз охирига қадар соғлом ҳаёт кечиришнинг асосий шартларидан. У ёш хам, жой хам, ҳаттоки шарт-шароит ҳам танламайди. Унинг кўринишлари, шакллари, усуллари кўп. Ёга, пилатес, пиёда юриш, югуриш, турникка тортилиш, отжимания, ракс, рафтинг, бодибилдинг, гимнастика, футбол ва ҳоказо турлари бор. Истаганингизни танланг, жисмонан фаол бўлсангиз кифоя. Ҳар куни

эмас, кунора 30-60 дақиқа спорт билан шуғуллансангиз, соғлом бўлишингиз учун етарли.

Камроқ ўтириш ва кўпроқ ҳаракатланиш керак. Агарда касбингиз ўтириб ишлашни тақозо этса, ҳар соатда камида 5 дақиқа танаффуз

қилинг ва бу вақтда турли енгил машқларни бажариб, елка, бел ва оёқлар чигилини ёзинг.

2. Тўғри овқатланиш.

Овқатланиш ратсионингизга табиий маҳсулотлар — мева ва сабзавотлар, витамин ва минералларга бой озиқ-овкатларни кўпроқ киритинг.

Овқатланиш ратсионининг 65 фоизини мева ва сабзавотлар, нон ва турли бўтқалар ташкил этиши, 30 фоизи гўшт ва сут махсулотлари, 5

фоизи ширинлик ва ёғларга ажратилиши лозим. Озуқалар имкон қадар янги, мавсумга мос бўлиши лозим. Баҳор ва ёзда ўсимликлар, қишда оқсил ва ёғга бой маҳсулотларга кўпроқ ўрин ажратилиши лозим. Ҳар куни 2 литр атрофида сув ичинг. Фастфуд, газли ичимликлар,ярим тайёр маҳсулотлар, чипс ва кириешкилар, бошқа кўплаб сунъий таъм, ранг ва шакл берилган озуқалардан воз кечинг. Овқатланишда хилма-хил таомларни аралаштириб юбормаслик лозим. Мевалар овқатдан ярим соат аввал, чой ва ичимликлар 1-2 соат кейин истеъмол қилиниши зарур. Кечки 19-Оодан кейин фақатгина бир оз олма тановул қилишга ижозат берилади.

3. Зарарли одатлар.

Организмимизнинг асосий душманларидан бўлмиш тамаки ва алкогол маҳсулотлари, турли зарарли одатлар (уларни ўзингиз яхши биласиз)дан воз кечиш орқали соғлом турмуш тарзига кенг йўл очинг. Ҳар бир чекилмаган сигарет, ичилмаган ҳар бир стакан ароқ сизнинг соғлом ҳаёт кечириш сари ташлаган мухим кадамингиздир.

4. Кун тартиби.

Кун тартибига қатъий риоя этинг. Биринчи навбатда — 8 соатлик уйқу: Иккинчидан, куннинг бир вактида ухлаш ва муайян вактида уйғонишга одатланиш; Уйҳунинг бузилиши аста-секинлик билан инсон руҳияти, хиссиётларига зиён етказади, ишчанлик кайфиятини йўкотади, кейинчалик турли сурункали, жиддий хасталикларнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумин.

5. Ижобий кайфият.

Соғлом турмуш тарзининг яна бир муҳим қоидаси — ёрқин ва ижобий кайфият Ҳаётдан кўпроқ завқ олинг, муваффакиятсизлик, омадсизликларга кўп эътибор қаратманг, доимо олға интилиш учун куч топа билинг ва одамларга нисбатан ғараз, гина-кудурат, ёмон тумонлар сақлаб юрманг, кечиримли, бағрикенг бўлинг. Нодонлар билан асло тенглаша кўрмани

6. Тоза хаво.

Уйингиз, хона ва иш кабинетингизни доимо тоза тутинг, хар куни уни артиб-тозаланг, деразаларни очиб, тоза ҳаво киришини таъминланг.

Нормал жисмоний ҳолатда бўлиш учун албатта чуқур ва тўғри нафас олишни билиш лозим. Табиат қўйнида сайр қилиш, ойналарни маълум муддат очиб қўйиш, томорқа ёки очиқ ҳавода жисмоний мехнат қилишга етадигани йўқ.

7. Шахсий гигиена.

Овкатланишдан аввал ва кейин албатта кўлларни ювиш, уйқудан олдин ва овқатлангандан кейин тишларни тозалаш, тоза кийим, умуман, тозаликка қатъий риоя этиш соғлом турмуш тарзининг асосий шартларидан хисобланади.

Унугмани Соғлом турмуш тарзи, бу — хар қандай касалликлар профилактикаси ва саломатлик, куч-қувват гаровидир. У инсоннинг турли қирраларини ривожлантириш, муваффақиятга эришиш гаровидир. Соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя этган одам оиласи, меҳнат жамоаси, умуман, жамиятда ўз ўрнига эга бўлади, турли мураккаб вазиятларни енгиб ўтиш, хаёт қийинчиликлари олдида ўзини йўқотмасликка ўрганади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *