“Спартак” футболчисини А Серия клуби сотиб олмоқчи

“Спартак” ҳужумчиси Александр Кокорин фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақида “Tuttomercatoweb” нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, россиялик футболчига “Фиорентина” клуби қизиқиш билдирмоқда. “Бинафшаранглилар” қишки трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи. Шу сабабли, Кокорин ўз жамоасини ўзгартириши мумкин. 

Декабрь бошида 29 ёшли футболчи жароҳат олиб, 17-турдан ўрин олган “Тамбов”га қарши баҳсни ўтказиб юборган эди. Жорий мавсумда у РПЛнинг 8 та ўйинида иштирок этиб, 2 та гол ва 1 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *