Спортда таъқиқланган дори-дармонлар: ФЕНОТРОПИЛ

Дори-дармон шакли: таблеткалар.
Дорихоналарда сотилиш тартиби: рецепт билан.
Қўллаш учун кўрсатмалар: Ноотроп восита. Марказий асаб тизими касалликларини, айниқса мия тўқималарида модда алмашинуви жараёнлари бузилишини даволашда кенг қўлланилади. Бундан ташқари, Фенотропил хотирани яхшилаб, диққатни кучайтиради.

Фенотропилга, аниқроғи унинг асосий моддаси – фонтурацетамга (у карфедон номи остида кўпроқ тилга олинади) қизиқиш WADA мутахассисларида анчадан бери мавжуд эди. Мазкур модда харакат реакциялари ва жисмоний ишчанликни оширишга нисбатан юқори қўзғатувчи таъсир кўрсатиши исботланган.

Ушбу модданинг истеъмол қилиниши билан боғлиқ энг шов-шувли воқеа 2006 йилги Олимпия ўйинлари давомида содир бўлган. Унда стимуляторнинг парчалари россиялик биатлончи Ольга Пылеванинг допинг-синамасида аниқланган. Натижада спортчи олимпия кумуш медалидан маҳрум бўлиб, 2 йилга дисквалификация қилинган. Спортчига фенотропил берган жамоа шифокори эса 4 йилга ишдан четлаштирилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *