Спортда таъқиқланган дори-дармонлар: КЕНАЛОГ

Дори-дармон шакли: инъекция учун суспензия; таблеткалар.

Дорихоналарда сотилиш тартиби: рецепт билан.

Қўллаш учун кўрсатмалар: Таблетка шаклида Кеналог астма ёки бронхитни даволашда буюрилиши мумкин.

Кеналог инъекциялари бўғимларнинг яллиғли касалликларида қўлланилади. Дори-дармон таркибидаги асосий модда – триамцинолон – глюкокортикоидлар синфига мансуб. Бу вазиятда шифокор қўллаш усулларидан қай бирини танлаши ўта муҳимдир. Чунки бу моддаларнинг оғиз, томир, мушак ва орқа тешик орқали юбориш спортда қатъий тақиқланган. Бир вақтнинг ўзида уларни бурун орқали, бўғим ичи ва атрофи ҳамда махаллий услубларда қўллаш мумкин. ОГОҲ БЎЛИНГ! ДОПИНГДАН САҚЛАНИНГ!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *