Спортда таъқиқланган дори-дармонлар: Зенхейл

Дори-дармон шакли: ингаляциялар учун аэрозоль.

Дорихонада сотилиш тартиби: рецепт билан.

Қўллаш учун кўрсатмалар: бронхиал астмани даволашда қўлланилади.

«Зенхейл» – мураккаб таркибли препарат. Унинг таркибига ВАДА рўйҳатидан жой олган бир нечта моддалар киради, масалан: мометазон фуроат – глюкокортикоидлар синфига ва формотерол – бета-2 агонистлар синфига мансуб моддалар. Шуни ҳисобга олиб, ВАДА томонидан «Зенхейл»нинг суткалик дозаси 10 тагача пуркаш билан чегараланган. Допинг-назорати баёнида «Зенхейл» қачон ва қандай дозада қўлланилгани доим кўрсатилиши зарур. Бу каби қоида ва чекловлар астмага қарши ва аксарият бронх-ўпка хасталикларини даволашда буюриладиган барча дори-дармонларга тегишли.

ОГОҲ БЎЛИНГ! ДОПИНГДАН САҚЛАНИНГ!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *