Спортда таъқиқланган дори-дармонлар: РИНОФЛУИМУЦИЛ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги оддий дорихоналарда рецептсиз сотиладиган, аммо, спортчилар учун таъқиқланган дори воситаларидан огоҳлантиради. Улардан бири РИНОФЛУИМУЦИЛдир. Қуйида ушбу дори ҳақида гап боради.

Дори-дармон шакли: бурун ичига пуркаш учун спрей. Дорихонада сотилиши тартиби: рецептсиз. Қўллаш учун кўрсатмалар: шамоллаш ва унинг асоратлари – гайморит ва синуситларга қарши энг оммабоп дори воситаларидан бири. Балғамни тезда юмшатиб, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатиб шиллиқ қаватларининг шишини бартараф этади. «Ринофлуимуцил» таркибида туаминогептан моддаси мавжуд бўлиб, мазкур модда Тақиқланган рўйҳатга 2009 йилдан бери киритилган. Бутунжаҳон антидопинг агентлиги туаминогептанни стимуляторлар синфига киритган бўлиб, ундан меъёрдан ташқари кўп фойдаланиш юрак-қон томир тизими учун хавфли бўлиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантиради.

2010 йилда россиялик хоккейчи Светлана Терентьева, 2013 йилда франциялик баскетболист Жозеф Гомис ва 2018 йилда белоруслик велопойгачи Татьяна Шараковаларнинг допинг синамасида мазкур модда аниқланганлиги сабабли улар мусобақалардан 18 ой муддатга четлаштирилган эди.

ОГОҲ БЎЛИНГ! ДОПИНГ ҚЎЛЛАМАНГ!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *