Спортда тақиқланган дори-дармонлар: Инсулин

Инсулин

Дори-дармон шакли: эритма ёки суспензия.

Дорихонада сотилиш тартиби: рецепт билан.

Қўллаш учун кўрсатмалар: Қандли диабетнинг I тури. Инсулин – углеводлар (карбонсувлар) модда алмашувини мувофиқлаштирувчи гормон.

У бодибилдингда кенг тарқалган бўлиб, айниқса анаболик стероидлар билан биргаликда истеъмол қилинади. Барча диабетга чалинган спортчилар WADA мажбурий рўйҳатидан ўтганидан сўнг инсулиндан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Қолган спортчилар учун бу дори-дармон қатъий тақиқ остида, чунки инсулин WADA Тақиқланган рўйҳатига киритилган (метаболизм модуляторлари синфига мансуб).

ОГОҲ БЎЛИНГ! ДОПИНГДАН САҚЛАНИНГ!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *