Спортда тақиқланган дори-дармонлар: Кленбутерол

Дори-дармон шакли: сироп ва таблеткалар.

Дорихонада сотилиш тартиби: рецептсиз.

Қўллаш учун кўрсатмалар: Бронхиал астма ва сурункали обструктив ўпка касалликларида фойдаланилади. Кленбутерол адренорецепторларга фаол таъсир кўрсатиб нафас олишни яхшилайди. Шунингдек, кленбутерол мушак хажминиг кўпайишига сабабчидир. У тақиқланган анаболик агентлар синфига мансуб бўлиб, спортчиларнинг допинг-синамаларида кўпинча аниқланади. Масалан, испаниялик велопойгачи Альберто Контадор 2010 йилги «Тур де Франс» ва 2011 йилги «Джиро Д’Италия» мусобақаларидаги ғолиблигини унинг допинг-синамасида айнан шу модда топилгани учун қўлидан бой берган. Унинг ҳамкасби австралиялик Майкл Роджерс кленбутерол унинг организмига гўшт махсулотлари орқали кирганлигини исподламоқчи бўлган – фермерлар ҳам кленбутеролни ишлатишади.

ОГОҲ БЎЛИНГ! ДОПИНГДАН САҚЛАНИНГ!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *