Спортда тақиқланган дори-дармонлар: Реамберин

Дори-дармон шакли: инъекция учун эритма.
Дорихонада сотилиш тартиби: рецепт билан.
Қўллаш учун кўрсатмалар: Организмда кислота-ишқор мувозанати ва қондаги газ таркибини меъёрлаштиради, токсинлар ва метаболизм махсулотларини чиқиб кетишини таъминлайди.

Препаратнинг ўзи спортда тақиқланмаган, аммо уни қўллаш усули – томир орқали юборилиши тақиқланган. Антидопинг қоидаларига биноан, дори воситаларини томир орқали 100 мл дан ошмаган хажмда ва инъекциялар орасидаги вақт камида 12 соатни ташкил этган холда юбориш мумкин. Реамбериннинг бир суткалик дозаси эса 800 мл га тенг.

ОГОҲ БЎЛИНГ! ДОПИНГДАН САҚЛАНИНГ!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *