Спортчиларимизга пул мукофотлари топширилди

Кеча Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида 2019 йил давомида ўтказилган нуфузли мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчилар ва уларнинг мураббийларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда пара-таэквондо, пара-атлетика, пара-сузиш бўйича Жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳам бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланишди.

Жаҳон чемпионати олтин медаль соҳибларининг ҳар бири 12 минг, кумуш ва бронза медали эгалари эса мос равишда 6 минг ва 3 минг, Универсиада ўйинлари ғолиблари 10 минг, кумуш медаль соҳиблари 5 минг ҳамда бронза медали эгалари эса 2,5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.

Жаҳон чемпионатларда ғолиб ва совриндор бўлган пара спортчилар рўйхати:

Шоҳсанам Тошпўлатова – пара-сузиш бўйича ЖЧ олтин медали эгаси
Дониёр Салиев – пара-атлетика бўйича ЖЧ олтин медали эгаси
Бобиржон Омонов – пара-атлетика бўйича ЖЧ олтин медали эгаси
Хусниддин Норбеков – пара-атлетика бўйича ЖЧ олтин медали эгаси
Бекжон Чеваров – пара-атлетика бўйича ЖЧ олтин медали эгаси

Фирдавс Мусабеков – пара-сузиш бўйича ЖЧ кумуш медали эгаси
Ислом Асланов – пара-сузиш бўйича ЖЧ кумуш медали эгаси
Гулжаной Наимова – пара-таэквондо бўйича ЖЧ кумуш медали эгаси
Сафия Бурханова – пара-атлетика бўйича ЖЧ кумуш медали эгаси
Тимур Гиясов – пара-атлетика бўйича ЖЧ кумуш медали эгаси

Музаффар Турсунхужаев – пара-сузиш бўйича ЖЧ бронза медали эгаси
Нигорахон Мирзохидова – пара-сузиш бўйича ЖЧ бронза медали эгаси
Азизжон Марасулов – пара-таэквондо бўйича ЖЧ бронза медали эгаси
Санжар Мухторов – пара-таэквондо бўйича ЖЧ бронза медали эгаси
Элбек Султонов – пара-атлетика бўйича ЖЧ бронза медали эгаси
Нозимахон Каюмова – пара-атлетика бўйича ЖЧ бронза медали эгаси.

Тадбир давомида атлетлар номидан Адҳамжон Эргашев, Ҳумоюн Султонов, Бобиржон Омонов сўзга чиқиб, давлатимизнинг спортчилар учун қаратаётган бундай юксак эътиборини ҳис қилган ҳолда келгусида бунданда йирик ғалабалар қўлга киритишга ваъда беришди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *