Спортчилар Президент Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни. Шу муносабат билан бир гуруҳ спортчиларимиз давлатимиз раҳбарини бугунги айём билан самимий муборакбод этишди.

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Аввало Сизни бугунги қутлуғ сана муносабати билан мамлакатимиз спорт жамоатчилиги номидан самимий муборакбод этамиз.

Сир эмаски, Сизнинг раҳбарлигингиз остида жонажон Ўзбекистонимиз ўз тараққиётининг янги босқичига кўтарилди ва бунга барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз.

Жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини топишга интилаётган республикамизда иқтисодий-ижтимоий соҳалар билан бир қаторда жисмоний тарбия ва спортга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқдаки, бундан барчамиз беҳад мамнунмиз.

Пандемия шароитида, қолаверса мамлакатимиз учун синовли келган жорий йилда ҳам Сизнинг раҳнамолигингиз остида биз спортчиларга барча шароитлар бекаму-кўст яратиб берилмоқда. Бунинг учун Сизга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз ва жаҳон ареналарида мустақил Ўзбекистон байроғини янада юқори кўтаришга астойдил ҳаракат қиламиз. Зотан, ҳар бир давлатни куч ва қудратини белгиловчи асосий омил – бу жисмонан соғлом ва ҳар томонлама ривожланган авлоддир, деб бежиз айтмагансиз ва биз спорчилар ана шу ишонч ва меҳр-муҳаббатингизга ўз ғалабаларимиз билан жавоб қайтарамиз.

Яна бир бора туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси спортчилари номидан

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *