Спорт вазирлиги ишчи гуруҳи андижонлик паралимпиячилар ҳолидан хабар олди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг махсус ишчи гуруҳи тўртинчи кундирки Aндижон вилоятидаги спорт мажмуалари ҳамда спорт таълим муассасаларининг бугунги аҳволини ўрганишмоқда. Махсус ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили Марҳамат тумани бўлди.

Дастлаб ишчи гуруҳ аъзолари Марҳамат туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабини кўздан кечиришди. Қолаверса, ҳудуднинг спорт турларига ихтисослашуви ва моддий-техник базасининг ҳозирги ҳолати, туманда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришнинг истиқболлари, спорт инвентарлари сони ва бугунги ҳолати, терма жамоа аъзоларини шакллантириш масалалари бўйича ҳам ишчи гуруҳ туман спорти мутасаддиларига яқиндан кўмаклашмоқда.

Шунингдек, ташриф давомида махсус ишчи гуруҳ аъзолари Марҳамат туманида истиқомат қилувчи спортчилар холидан ҳам хабар олишди. Жумладан, пара атлетлар Бобур Омонов, Тимур Гиязов ва Бекжон Чеваров хонадонига ташриф буюриб, улар билан суҳбатлашди. Учрашувдан кўзланган мақсад, спортчиларни холидан хабар олиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш ҳамда зарур бўлса амалий ёрдам беришдан иборат.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг махсус ишчи гуруҳи Aндижон вилоятидаги фаолиятини давом эттирмоқда. Эслатиб ўтамиз, ўрганишлар якунида Aндижон вилоятида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш дастури ишлаб чиқилиб, вилоятда спорт ривожи янги босқичга кўтарилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *