Спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати Жаҳон кубоги шаклида ўтказилади

Бирлашган кураш дунёси (UWW) Белградда ўтадиган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатини шахсий мусобақалар тарзидаги Жаҳон кубогига алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилди.

UWW бюросининг онлайн мажслиси ташкилот президенти Ненад Лалович иштирокида 10 ноябрда бўлиб ўтди. Жаҳон кубоги турнири аввалги сана 12-20 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Бу қарорнинг қабул қилинишига жаҳон чемпионати мусобақаларида қатнашиш истагини билдирган мамлакатларнинг сони етарли эмаслиги сабаб бўлди. Жаҳон биринчилигини ўтказиш учун асосий шарт – унинг мусобақаларида ўтган йилги чемпионатда қатнашган мамлакатлар сонига мутаносиб бўлиши эди. Бироқ корнавирус пандемияси сабабли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чегараланганлиги учун Океания, Лотин Америкаси мамлакатлари, жумладан, АҚШ, Япония, Куба каби бошқа кўпгина давлатлар жаҳон биринчилигида иштирок этишдан воз кечишга мажбур бўлдилар.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *