Спорт курашлари бўйича лицензион мусобақалар тақвими янгиланди

Бирлашган кураш дунёси спорт курашлари бўйича 2021 йил учун мўлжалланган тақвимни эълон қилди. Унга кўра, Осиё чемпионати спортчиларимиз олдида турадиган дастлабки йирик мусобақа бўлади. Мазкур қитъа биринчилигига 16-21 февраль кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳри мезбонлик қилади.

Шунингдек, қитъавий ва жаҳон миқёсда Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион мусобақалар ҳам маълум бўлди. 26-28 март кунлари Хитойнинг Сиань шаҳри Осиё қитъаси учун лицензион мусобақани қабул қилса, 29 апрель – 2 май кунлари сўнгги йўлланмалар Болгария пойтахти София шаҳрида ўйналади.

Мусобақа тақвими билан батафсил танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг: https://unitedworldwrestling.org/events

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *