Спорт шаҳар табиатига фойда келтириши мумкин

Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Халқаро олиимпия қўмитаси ва Сан-Франциско дарё қуйилиш жойи институти билан ҳамкорликда ишлаб чиққан янги қўлланмасида шаҳар маъмурлари ва спорт иншоотлари қурувчилари томонидан табиат эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда қўллаш тавсия этилувчи экология мезонлари белгилаб қўйилган.

“Биз ушбу қўлланма барчага спортнинг табиат билан уйғунлигини яхшироқ англашлари ҳамда бугунги кундаги улкан экология муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беради деган умиддамиз. Агар биз табиатдан бундан кейин ҳам лаззатланишни истасак, спорт ёрдамида дунёни яхшилашга интилишимиз ва ўтказаётган тадбирларимиз атроф муҳитга фойда келтириши керак”, – деди Халқаро олиимпия қўмитасининг Бош директори Кристоф Де Кеппер.

Қўлланмада шаҳар манзарасига қўшилиш имконияти, майдон сифати, атроф муҳитнинг турфалиги, маҳаллий ўсимликлар, сув, қушлар ин қўядиган жойлар каби махсус ресурслар ҳамда табиатдан оқилона фойдаланиш каби экологик мезонлар белгилаб қўйилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *