ССВ яна 5 ўлим ҳақида хабар берди. Расмий статистикада жами ўлим ҳолатлари сони 140га яқинлашди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 29 июлда ҳам кун давомида, стандарт муайян соатларда коронавирусдан яна 5та ўлим ҳолати ҳақида хабар берди. Эндиликда ССВ расман қайд этган қурбонлар сони 136тани ташкил этмоқда.

Бугун Бухорода бир, Тошкент шаҳрида тўрт ўлим ҳолати қайд этилди.

Биринчи ўлим. Бухорода 11 июль куни тана ҳарорати кўтарилган ва 17 июль куни шифохонага ётқизилган 68 ёшли аёл вафот этди.

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшаган 68 ёшли М.М. (аёл)да жорий йил 11 июль кунидан тана ҳарорати кўтарилган ва уй шароитида даволанган. 17 июль куни эса оғир аҳволда шифохонага олиб келиниб, реанимация бўлимига ётқизилган. 

Унга Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. 

Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги асорати билан кечган. Шунингдек, бемор қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган. 

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Иккинчи ўлим. 9 июль куни коронавирус аниқланган ва 15 июль куни Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган 57 ёшли эркак бемор вафот этди.

Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 57 ёшли З.И. (эркак)да 9 июль куни Covid-19 тасдиқланган ва у 15 июль кунига қадар уй шароитида даволанган.

15 июль куни ҳансираш, нафас сиқиши, оёқ-қўл совуши пайдо бўлгандан сўнг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига олиб келинган, беморнинг ҳолати оғирлиги инобатга олиниб, реанимация бўлимига ётқизилган.

Беморга Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик  ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка артериялари тромбоэмболияси асоратлари билан кечган.

Шунингдек, беморда юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ ҳасталиклари бўлган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига стабил оғир бўлиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка артериялари тромбоэмболиясидан вафот этган.

Учинчи ўлим. 15 июль куни коронавирус аниқланган ва 22 июль куни Ибн Сино номли 1-сонли клиник шифохонасига ётқизилган 600 ёшли аёл вафот этди.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 60 ёшли М.А. (аёл)да 15 июль куни Covid-19 тасдиқланган. 22 июль кунига қадар бемор уй шароитида даволанган, клиник белгилар кучайганлиги сабабли Ибн Сино номли 1-сонли клиник шифохонасига олиб келинган, ҳолати оғирлиги инобатга олинган ҳолда реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир миокард инфаркти асоратлари билан кечган.

Бундан ташқари, беморда юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига стабил оғир бўлиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Тўртинчи ўлим. 15 июль куни коронавирус тасдиқланган ва 18 июль куни Ибн Сино номли 1-сонли клиник шифохонасига ётқизилган 60 ёшли эркак бемор вафот этди.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 60 ёшли З.Г. (эркак)да 15 июль куни Covid-19 тасдиқланган. 18 июль кунига қадар бемор уй шароитида даволанган, сўнг касалликнинг клиник белгилари кучайганлиги сабабли Ибн Сино номли 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига олиб келинган ва оғир ҳолатда реанимация бўлимига ётқизилган.

Беморга Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги, инфекцион токсик шок асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига стабил оғир бўлиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдромдан вафот этган.

Бешинчи ўлим. Сирдарёга меҳнат сафарига борган 59 ёшли тошкентлик эркак коронавирусдан вафот этди. Унда 14 июль кун коронавирус аниқланиб, Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилганди.

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида яшаган 59 ёшли Қ.Р. 17 июндан Сирдарё вилоятида хизмат сафарида бўлган. Унда 14 июль куни Covid-19 тасдиқланган ва Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Беморда Covid-19 инфекцияси ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмония ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси ва полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, беморда кандли диабет, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар борлиги аниқланган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига стабил оғир бўлиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми ва полиорган етишмовчилигидан вафот этди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *