Стендда отиш бўйича Ўзбекистон кубоги ўз эгаларини топди

Шу йилнинг 10-14 ноябрь кунлари Ўртасарой ўқ отиш мажмуасида бўлиб ўтган стендда отиш бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди.

Мусобақада жами 28 нафар спортчи иштирок этди. Саралаш босқичидан сўнг иккита олимпия йўналиши: трап (траншейн стенди) ва скеет (давравий стенд) бўйича финалчилар маълум бўлди.

Финал байрамона руҳда кечди. Кубок баҳсларининг сўнгги кунида Миллий олимпия қўмитаси президенти Р.Шоабдураҳмонов, Қўмита Бош котиби О.Касимов, Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси раиси О.Норинбоев ва ҳомий ташкилотлар вакиллари финални бевосита кузатишди.  

Қуйидаги спортчилар кубок баҳсларининг ғолиб ва совриндорлари бўлишди.

Траншейн стендда:
Эркаклар ўртасида
1-ўрин – Демьян Кривов
2-ўрин – Тимур Гафаров
3-ўрин – Георгий Попов

Қизлар ўртасида
1-ўрин – Гафарова Камила
2-ўрин – Милина Ражапова
3-ўрин – Даниэлла Мишанова

Давравий стендда:
Эркаклар ўртасида
1-ўрин – Руслан Ўтаганов
2-ўрин – Бекзод Aбдураҳимов
3-ўрин – Кирилл Подгаецкий

Ёшлар ўртасида
1-ўрин – Даниил Жалнин
2-ўрин – Глеб Нестеренко
3-ўрин – Эрнест Сеттаров

Тақдирлаш маросимида федерация раиси Ойбек Норинбоев иштирокчиларга ўзининг илиқ фикрларини билдириб ўтди:

“Стендда отиш бўйича жорий йилги биринчи Ўзбекистон кубоги баҳслари ўз якунига етди. Бугун биз янги анъана яратиб, ўзига хос саҳифа очяпмиз. Мақсадимиз ўзбек ўқ отиш спорти тарихини ўзгартиришдир. Ажойиб истеъдодли спортчиларимиз бор. Аҳил, ҳамжиҳат бир жамоа бўлиб ишласак, албатта, мамлакатимизда ўқ отиш спорти савиясини юксакликка, Олимпия ўйинлари чўққисига олиб чиқишимиз мумкин.

Юртимизда соғлом турмуш тарзини ҳаётга татбиқ этиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда, кенг кўламли ислоҳотларга биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшамиз. Яратиб берилаётган барча шарт-шароитлар учун мамлакатимиз раҳбариятига, муҳтарам Президентимизга ўз миннатдорчилигимни билдирамиз.

Ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Фаолиятимизга яқиндан ёрдам бераётган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва ҳомийларимиз ишончини, албатта оқлаймиз.”

Якунда ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари, тегишли даражадаги медаллар топширилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *