Сув полоси бўйича Ўзбекистон чемпионати финалчилари маълум

Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги Республика сув спорт турларини ривожлантириш марказида ўтказилаётган сув полоси бўйича мамлакат биринчилиги ҳал қилувчи паллага кирди. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу мусобақа сув полосини оммалаштиришга ёрдам бериш билан бирга спортчи ва мураббийлар учун ўзига хос синов вазифасини ҳам ўтамоқда.

Бугун ушбу мусобақанинг эркаклар ўртасидаги ярим финали ва 5-6 ҳамда 7-8-ўринлар учун баҳслари бўлиб ўтди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

7-8-ўринлар учун
Самарқанд вилояти – Ўзбекистон аёллар терма жамоаси – 8:9
5-6-ўринлар учун
Яккасарой тумани 1-БЎСМ – Тошкент шаҳридаги сув спорт турларига ихтисослашган БЎОЗСМ – 5:0
Ярим финал
Наманган вилояти – Наманган шаҳридаги сув спорт турларига ихтисослашган БЎСМ – 16:4
Сирдарё вилояти сув спорт турларига ихтисослашган БЎСМ – Тошкент шаҳри – 1:28

Эртага ўтадиган финал баҳсларида Наманган вилояти ва Тошкент шаҳри жамоалари куч синашади.

Aёллар ўртасида иккинчи давра беллашувларида 1-сонли Республика сув спорт турларига ИБЎОЗСМ жамоаси Наманган вилояти вакилларини 15:9 ҳисобида мағлуб этган бўлса, 2-сонли Республика сув спорт турларига ИБЎОЗСМ жамоаси самарқандлик рақибларидан 16:5 ҳисобида устун келди.

Ушбу мусобақада Токио-2020 лицензиясини қўлга киритиш имкониятини сақлаб қолган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси конкурсдан ташқари иштирок этди, табиийки, унинг натижалари ҳисобга олингани йўқ. Мураббийлар фикрига кўра, бу ватерполчиларга ўйин амалиёти ва ғалабага бўлган иштиёқни оширишга ёрдам беради.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *