Суперлигага йўлланма олган “Турон” яна бир трансферни эълон қилди

Суперлига янги мавсумига жиддий ҳозирлик кўраётган “Турон” жамоасининг трансферлари давом этади. Ўтган йилни “Сурхон”да ўтказган Иброҳим Йўлдошев яйпанликлар таркибига қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, 1999 йилда туғилган футболчи Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси ҳам ҳисобланади.

Бир неча соат аввал “Турон” клуби Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров ва Музаффар Музаффаровни ўз сафига қўшиб олганини маълум қилганди.

“Турон” ўз сафига 2 нафар тажрибали футболчи қўшиб олди

photo_2020-12-27_21-00-04

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *