“Суперлига-2020”. АГМКнинг сериялари

Coca Cola Суперлигасининг навбатдаги мавсуми ҳам якунига етди ва унда АГМК учинчи ўринни эгаллади. Бундан ташқари, Олмалиқ клуби Ўзбекистон кубогида финалгача етиб борди. “Пахтакор” ва “Насаф”дан кейин, ажойиб мавсумни ўтказган Миржалол Қосимов шогирдларининг сериялари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

IMG_0397

АГМКнинг энг узун ғалабали серияси 6 ўйиндан иборат бўлди. Ушбу натижага эришиш учун олмалиқликлар 3-турдан, 8-тургача “Бунёдкор”, “Қизилқум”, “Сурхон”, “Машъал”, “Насаф” ва “Қўқон-1912” клубларини “қурбон” қилди.

IMG_9591

Мавсумнинг ярмида “кончилар” чемпионлик пойгасида “Пахтакор”га асосий рақиб сифатида кўрилаётганди, аммо 21 октябрь куни 20-тур доирасида “аждарлар”га мағлуб бўлди ва шундан сўнг, кетма-кет яна 3 та беллашувни бой берди. Бу АГМКнинг мавсумдаги энг омадсиз палласи бўлди, десак бўлаверади.

1-2-турда “Металлург” ва “Сўғдиёна” ҳамда 12-13-турда “Навбаҳор” ва “Бухоро” клублари билан муроса кўчасини танлаган Қосимов шогирдларининг дуранглар серияси иккита беллашувдан иборат бўлди.

IMG_0430

Олмалиқ клуби 14-турга қадар, мақтанарли натижа қайд этди.

Қаторасига 13 та беллашувда мағлубият алами нималигини билмаган жамоа 12 сентябрь куни “Металлург”га ютқазиб қўйганди.

АГМКнинг бу серияси кетма-кет 17 ўйинда имкониятни бой бермаган “шерлар”дан кейинги иккинчи энг яхши натижа бўлди.

IMG_0417

Чемпионат 26 та баҳсининг 8 тасида рақиблар “кончилар” дарвозасини ишғол этолмади. Ушбу беллашувларнинг 4 тасида Суҳробжон Султонов ва яна 4 тасида Валижон Рахимов “қуруқ ўйин” ўтказишга эришди.

IMG_9707

Умуман олганда, Қосимов бошқарувидаги клуб яхши мавсумни ўтказди. Мақолаларимизни эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз. Бизни кузатишдан тўхтаманг!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *