Суперлига-2020. “Насаф”га гол уриш қийин, “Бухоро”нинг дарвозаси ожиз… Қизиқарли статистикалар билан танишинг

Пандемия давридаги оғир шароит бутун инсоният бошига солган қийинчиликларга қарамай, Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 10 кун аввал юқори нотада финишга етиб келди. Ушбу мавсумда қайд этилган бир қатор қизиқарли рақамларга эътиборингизни қаратамиз.

IMG_7608

Чемпионликка эришган “Пахтакор” клуби, табиийки, мавсумда энг кўп ғалаба қозонган ва энг кўп гол урган жамоа бўлди. 76 маротаба рақиб дарвозасини ишғол этган “шерлар” 21 та беллашувда зафар қучди.

IMG_7724

“Бухоро” ҳисобида эса бор-йўғи биттагина ғалаба бўлса, “Андижон” 14 клуб орасида энг кам гол урган (16 та) жамоа бўлди.

29.08.2020 Bukhara 2-2 AGMK (11)

Турнир жадвалини 12-поғонада якунлаган “Сурхон” ҳаммадан кўпроқ ранжиди, яъни ўтказилган 26 та баҳснинг 17 тасида мағлубият аламини тотди.

28.08.2020 Sogdiana 2-0 Surkhon (12)

Арвеладзе шогирдлари яна бир йўналишда етакчилик қилди. Тошкент клуби ўз дарвозасидан 18 марта тўп олиб чиқди, холос. Бу борада, 13 та клуб умумий ҳисобда 50 маротаба “Бухоро” дарвозасини ишғол этгани ушбу жамоа ҳимояси миллий чемпионатимиздаги энг ожизи эканини кўрсатади.

IMG_8753

24 август куни 12-турдан ўрин олган Тошкент дербисида “Пахтакор” “Локомотив”ни 7:0 ҳисобида таслим қилгани мавсумда қайд этилган энг йирик ҳисобдаги ғалаба бўлди.

17.08.2020 AGMK 3-1 Lokomotiv (36)

22 октябрь куни 19-тур ўйинлари бўлиб ўтди ва шу куни, “Бунёдкор” ҳамда “Андижон” жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Қизиқарли кечган учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари 6:2 ҳисобида зафар қучди. Ушбу учрашув жорий мавсумдаги энг голларга бой бўлган баҳс сифатида тарихга кирди.

30

Нурсиз дуранг! “Насаф”, “Навбаҳор” ва “Андижон” мавсум давомида энг кўп 0:0 ҳисобини қайд этган жамоа бўлди. Ҳар учала клуб ҳам 5 мартадан голсиз ўйин ўтказгани эътиборимиздан четда қолмади. Шу қаторда, “Пахтакор” ва “Қўқон-1912” умуман нурсиз дурангга имзо чекмаганлигини қўшимча қилиш мумкин.

IMG_8860

Яна бир статистикага қарасак, “шерлар”нинг етакчилигига гувоҳ бўламиз. Чемпионликни нишонлаган жамоа бир мартагина рақиб дарвозасига йўл топа олмагани эътиборга молик. Қолган барча ўйинларда гол урди. “Андижон” эса аксинча, нақд 14 та баҳсда дарвозабонларни ранжитишни уддасидан чиқолмади.

IMG_7404

Рўзиқул Бердиевнинг ёш жамоаси 16 учрашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди ва бу мавсумдаги энг яхши натижа бўлди. Бу борада, воҳанинг яна бир жамоаси “Сурхон”нинг дарвозаси 4 тагина беллашувда ишғол қилинмади, холос.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *