Суперрокировка. Муҳаммад Салоҳ Мадридга кетса, Клопп “Реал”дан кимни олади?

“Реал” ва “Ливерпуль” ёзги трансферлар мавсумида ўзаро ўйинчи алмашиши кутилмоқда.

Зинедин Зидан мавсумлар оралиғида ҳужум чизиғини қайта тузмоқчи. Мадридга таклиф этиладиган тўпурарлар қаторида Муҳаммад Салоҳ ҳам бор. Мисрлик футболчи билан бош мураббий Юрген Клопп муносабатлари аввалгидек эмаслиги учун ҳам Салоҳнинг Ливерпулдан кетиши ҳақиқатга яқин.

Ўз навбатида, “Ливерпуль” раҳбарияти Салоҳнинг ўрнига “Реал” вингери Родригони олиб келмоқчи. “Қироллик клуби” 19 ёшли бразилиялик футболчини 70 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр. Бироқ, ҳар икки жамоа раҳбарияти ҳам нишондаги ўйинчиларга ортиқча пул сарфлашдан қочиб, ўзаро рокировкани амалга ошириши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Бундан ташқари, “Реал” ва “Ливерпуль” дунёнинг бугунги кундаги энг қиммат футболчиси ҳисобланган Килиан Мбаппени қўлга киритишда ўзаро рақобатчи ҳисобланади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *