Супертўпурар жамоадаги жойини йўқотди. Унинг ўрнига Мессини кутишяпти

“Манчестер Сити” тарихидаги энг зўр тўпурарлардан бири жароҳатидан қутилганидан кейин асосий таркибга муносиб эканини исботлашига тўғри келмоқда. Бу бош мураббий Пеп Гвардиоланинг талаби.

– Серхионинг жароҳатидан қутилиб, яхши спорт формасида сафимизга қайтгани муҳим. Биз уни қадрлаймиз. Лекин энди Агуэро худди бошқалар қатори жамоада тўп суришга лойиқ эканини исботлаб қўйиши керак, – дейди Гвардиола.

Кейинги пайтларда, “Манчестер Сити” Агуэрони кетказиб, ўрнига эркин агентга айланиш арафасида турган Лионель Мессини олиши ҳақида гап-сўзлар тарқатилмоқда. Агуэронинг ўзи эса “Интер”га ўтишга яқинлиги тўғрисида хабарлар чиқа бошлади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *