Сэнсэй Султанидан маҳаллий мураббийлар учун мастер-класс

Жаҳон ареналарида юқори натижаларга эриша оладиган спортчиларни тарбиялаш соҳа мутасаддиларининг олдига қўйган асосий вазифалардан биридир. Карантин даврида терма жамоаларимизда фаолият олиб бораётган хорижлик мураббийларнинг бой тажрибасидан фойдаланиш бу борада энг самарали йўллардан биридир.

Бугун каратэ бўйича терма жамоамизда ишлаётган эронлик мураббий Шаҳоб Султани иштирокида Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилояти мураббийлари учун онлайн маҳорат сабоқлари ташкил қилинди. 20 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган мураббий тадбир давомида каратэнинг замонавий методикаси, жанг пайти қўлланиладиган асосий техник ва тактик элементлар ҳақида батафсил гапириб берди.

Кўпчилик қўл ҳаракатида хатога йўл қўйди. Зарба бераётганида елкалар ҳам ишлаб, қўлни максимал чўзиш керак. Акс ҳолда зарба кучсиз чиқиши, мўлжалга аниқ етиб бормаслиги мумкин. Бу эса ҳакамларнинг ҳаракатни очко учун етарли эмас, деб ҳисоблашларига олиб келади. Шунингдек, жанг пайти кўз очиқ ҳолда бўлиши лозим”, – деди Шаҳоб Султани.

Тадбир давомида маҳаллий мураббийларимиз мавзулар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *