Тарихга назар…

Ўзбекистон терма жамоаси сафида ёзги Паралимпия ўйинларидаги дастлабки медаль парадзюдочимиз Шариф Халилов томонидан қўлга киритилган.

2012 йилги Лондонда ўтказилган Паралимпиада беллашувларида спортчимиз ўз дебютини муваффақиятли якунлаган эди. Эркаклар ўртасида -73 кг вазн тоифасида татамига чиққан Шариф Халилов барчани лол қолдиргани шубҳасиз.

Боиси, у финалгача бўлган йўлда Венесуэла, Аргентина ва Россия вакилларини Иппон баҳоси билан таслим этган эди. «ExCeL London» марказида бўлиб ўтган финал баҳсида юртдошимиз украиналик Димитро Соловейга имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль билан тақдирланган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *