Тарихдаги энг ғаройиб Олимпия формалари

Баъзида кутилмаган мода қарорларни нафақат ҳафталик подиумларида ёки кино мукофотларининг қизил гиламлари йўлакларида, балки Олимпиадада ҳам кўриш мумкин. Қуйида спорт оламидаги ғаройиб Олимпия формаларини тақдим қиламиз:

Aвстралия терма жамоаси, 1992 йил

1992 йилда Aвстралия терма жамоаси формасига Индиана Жонснинг ўзи ҳам ҳасад қилган бўлса керак!

Япония миллий жамоаси, 2004 йил

Ушбу қиёфа Япония жамоаси учун ишлаб чиқилган бўлса, сиз бемалол мода рейведа юрсангиз бўлар экан.

Янги Зеландия миллий жамоаси, 2008 йил

2008 йилда барчага янги зеландияликларнинг услубий ва минималистик формаси ёқди, аммо пойабзал сифатида танланган сандаллар қолган жамоаларни бироз чалкаштириб юборди.

МДҲ миллий жамоаси, 1992 йил

Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин биринчи Олимпия ўйинларида МДҲ жамоасининг формаси 80 йилларнинг америкалик детективлари қаҳрамонлари ёки «Твин Пикс» телесериали персонажлариникига ўхшаб кетарди.

Жанубий Корея миллий жамоаси, 1992 йил

Жанубий Корея жамоаси Олимпиада-92 меҳмонларини ҳайратда қолдирди: спортчиларнинг формаси йўл ишчилари коржомасини эслатарди.

Хитой миллий жамоаси, 1992 йил

90 йилларнинг бошларида бундай либослар қанчалик мода бўлгани ёдингиздами ?!

Бермуд ороллари миллий жамоаси, 2010 йил

Бермуд ороллари жамоасининг формаси «Ғийбатчи қиз» сериалини эслатади, шундай эмасми?

Мўғулистон миллий жамоаси, 1968 йил

Кутилмаган формани Мўғулистон жамоаси 68 йилда намойиш этган эди.

Буюк Британия миллий жамоаси, 2012 йил

2012 йилда Буюк Британия жамоаси жозибали олтин манзарали қордек оқ костюмлари билан билан мақтанишган эди.

Малайзия миллий жамоаси, 2012 йил

Малайзия терма жамоасининг ёрқин формаси 2012 йилги Олимпиада меҳмонларининг кўзини қувнатган этди.

Канада миллий жамоаси, 1988 йил

Канада жамоасини Олимпиада-88да шунчаки ўтказиб юбориши қийин эди!

Норвегия миллий жамоаси, 2014 йил

Норвегиялик спортчилар 2014 йилда йўл-йўл либосларда аъло даражада намоён бўлишди.

Россия терма жамоаси, 2016 йил

Россия жамоасининг 2016 йилдаги формаси интернетда шов-шувларга сабаб бўлганди: кимдир уни замонавий деб атаган бўлса, бошқа блоггерлар унинг баландпарвозлигини масхара қилишганди.

Мақола Николай Мерзляков томонидан танланган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *