Тарих зарварақлари: Индонезия-2018

Хабарингиз бор, “Тарих зарварақлари” рукнида Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси ва спортчиларининг йирик мусобақалардаги иштирокини ёдга солиб ўтаётган эдик. Бугун паралимпиячиларимизнинг 2018 йил Индонезияда бўлиб ўтган ёзги Пара Осиё ўйинларидаги иштирокини ёдингизга солиб ўтамиз.

2018 йил Индонезияда ўтказилган Пара Осиё ўйинларида терма жамоамиз бу сафар ўз тарихида энг кўп спортчилар делегацияси билан ташриф буюрди. Ушбу Пара Осиё ўйинларида жами 53 нафар спортчимиз иштирок этди ва рекорд даражада – 75 та медаль қўлга киритди. Шуларнинг 33таси олтин, 24таси кумуш ва 18таси бронза медалларидир. Якунда терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 6-ўриндан жой олди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *