Тарих зарварақлари: Инчеон-2014

Хабарингиз бор, “Тарих зарварақлари” рукнида Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси ва спортчиларининг йирик мусобақалардаги иштирокини ёдга солиб ўтаётган эдик. Бугун паралимпиячиларимизнинг 2014 йилги Осиё ўйинларидаги иштирокини ёдингизга солиб ўтамиз.

Ўзбекистонлик паралимпиячилар 2014 йил Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳри мезбонлик қилган навбатдаги Пара Осиё ўйинларида сезиларди ўсишга эришишди. Бу уларнинг Осиё ўйинларидаги иккинчи иштироки эди.

Мусобақаларда 22та олтин, 5та кумуш ва 4та бронза, жами 31та медалга сазовор бўлган спортчиларимиз умумжамоа ҳисобида 5-ўринни қайд этишди. Таъкидлаш керакки, ушбу Пара Осиё ўйинларида жами 44та мамлакат спорчилари иштирок этишган эди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *