Тарих зарварақлари: Рио-2016

Хабарингиз бор, “Тарих зарварақлари” рукнида Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси ва спортчиларининг йирик мусобақалардаги иштирокини ёдга солиб ўтаётган эдик. Бугун паралимпиячиларимизнинг 2016 йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Паралимпия ўйинларидаги иштирокини ёдингизга солиб ўтамиз.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, 2016 йил Бразилиянинг Рио-де Жанейро шаҳрида ўтказилган навбатдаги Паралимпия ўйинлари мамлакатимиз паралимпия тарихида янги саҳифа очди десак асло муболаға бўлмайди. Боиси, мусобақага 32 нафар спортчи билан ташриф буюрган терма жамоамиз делегацияси 8та олтин, 6та кумуш ва 17та бронза, жами 31та медални қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида 16-ўринни эгаллади. Эътиборлиси, айнан Рио майдонларида ўзбекистонлик спортчилар илк бор Паралимпия ўйинларида олтин медалларга сазовор бўлишди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *