Таэквондочиларимиз карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўз базаларида шуғулланишмоқда

Хабарингиз бор, карантин кунларида Олимпия спорт турлари бўйича ҳар бир терма жамоа вакиллари билан онлайн машғулотлар олиб борилмоқда. Бугун ушбу тадбир таэквондо WT бўйича терма жамоамиз вакиллари билан олиб борилди. Онлайн машғулотни МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов, шунингдек, МОҚ ҳамда ассоциациянинг мутасадди вакиллари кузатиб боришди.

Ушбу терма жамоамиз ўз базасида 1 ойдирки карантин қоидаларига амал қилган ҳолда машғулот олиб бормоқда. 13 нафар спортчи ва 5 нафар мураббийдан тортиб ҳудуднинг қоровуллари ва ошпазлари, ассоциация шифокорлари қаттиқ назоратда бўлиб туришибди. Машғулотларни кузатиб борган МОҚ раҳбари спортчиларга ўз мурожаатини йўллади.

Мана шундай шароитда спортни севиб, машғулотларни давом эттираётганингиз учун барчангизга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Буёғига ҳам мана шундай карантин қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраб қоламиз. Ўз саломатлигингизни асранг”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Тадбир давомида МОҚ раҳбари ассоциация раҳбариятига онлайн мусобақалар ўтказиш, спортчиларнинг овқатланиш рационига яна бир карра эътибор қаратиш борасида ўз таклифларини билдириб ўтди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *