Таэквондочиларимиз украиналик спортчилар билан янги мавсумга тайёргарликни бошлашди

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бошлади. Спортчиларимиз Тошкент вилоятида жойлашган Янгиобод базасида ўқув-машғулот йиғинига киришишди. Аҳамиятлиси, 5 январда бошланган мазкур йиғин 20 кун давом этади ва унда украиналик икки нафар таэквондочи Владислав Бондарь ва Константин Костеневич ҳам иштирок этади.

Ушбу йиғинда бўлажак мусобақаларга тайёргарлик олиб борилади, техник ва тактик қўлланмалар устида ишланади. Шунингдек, декабрь ойида бўлиб ўтган мамлакат чемпионати ғолиблари ҳам ушбу йиғинга жалб қилинган. Машғулотларда 20 нафар таэквондочи қатнашади.

Йиғинда иштирок этаётган спортчилар рўйхати:
Дмитрий Шокин
Никита Рафалович
Ниёз Пулатов
Улуғбек Рашитов
Жасур Жайсунов
Сардор Тоиров
Шуҳрат Салаев
Шаҳбоз Тусматов
Шаҳзод Сайфиев
Шоҳруҳ Ражабов
Нигора Турсунқулова
Светлана Осипова
Мадинабону Маннопова
Чарос Қаюмова
Феруза Садикова
Гулсанам Аъзамова
Гулсанам Алижонова
Озода Собиржонова

Владислав Бондарь
Константин Костеневич (иккаласи Украина)

Мураббийлар штаби:
Ким Юнг Жин
Александр Ким
Дмитрий Хван
Павел Хан
Владимир Хан
Максим Рафалович
Маъсуд Юнусов (шифокор)
Станислав Догбаев (массажчи)

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *