
Ўзбекистонлик беш нафар таэквондочи (WT) Мексика давлати ташаббуси билан ўтказилаётган «Sin fronteras virtual championships» мусобақасида иштирок этишмоқда.
Пумсэ йўналишида Салоҳиддин Собитов ва Райҳона Садиллаева, спарринг техникаси йўналишида Гулшаной Исмоилова, Абобакир Абдуманнопов ва Ҳилола Ботирова юртимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда.
Мусобақа 10 сентябрдан 15 октябргача давом ўтказилади. Ушбу халқаро турнирда 60 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этмоқда.