Таэквондо бўйича терма жамоамиз мураббийларидан навбатдаги мастер-класс

Терма жамоаларимизда фаолият олиб бораётган хорижлик мутахассислар иштирокидаги онлайн маҳорат сабоқлари давом этади. Бугун таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоасида фаолият олиб бораётган кореялик Ким Жинг Юнг ва ўсмирлар терма жамоаси бош мураббий Собир Назаралиев иштирокида навбатдаги мастер-класс ўтказилди. Ушбу тадбир мамлакатимизнинг барча вилоятлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси вакиллари учун ташкил қилиниб, жараённи МОҚ ва Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси раҳбарияти ҳам кузатиб борди.

Дастлаввал, ёш спортчиларнинг оёқ ҳаракатлари, техникалари кўздан кечирилиб, мутахассислар томонидан тегишли кўрсатмалар берилди. Шундан сўнг Ким Жинг Юнгнинг услуби асосида ишланган ва терма жамоамиз вакиллари томонидан амалда кўрсатиб берилган зарбалар, турли комбинациялар ва тактик ҳаракатлар тасвирланган видеоқўлланма қўйиб берилди.

“Тўлиқ шпагат очиш таэквондочининг асосий қуроли. Жанг пайти асосий ҳаракатларни рақибнинг бош қисмига зарба беришга қаратамиз. Шу боис бу машқни тўлиқ бажариш Сизнинг техникангизни, ҳаракатларингизни янада мукаммаллаштиради”, – деди Собир Назаралиев ёш спортчиларга.

Тадбир давомида терма жамоа мутахассислари вилоятдаги мураббийлар ва спортчиларни қизиқтирган саволларига жавоб бериб ўтишди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *