Таэквондо бўйича терма жамоа аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Мутахассислар узоқ муддатли яккалаш орқали ўтказилган машғулотлар ҳамда жисмоний толиқиш ва руҳий  зўриқиш ҳолатлари юрак фаолиятига салбий таъсир кўрсатишларини айтиб ўтишган. Буни инобатга олган ассоциация психологи ва шифокори юртимизнинг кўзга кўринган таэквондочиларини малакали тиббиёт ходимларининг текшувларидан ўтказишди.  

Касалликни олдини олиш ва  керакли бўлган муолажаларни амалга ошириш спортчилар учун муҳим саналади. Айтиб ўтиш керакки, ҳамиша Жаҳон татамиларида кучлилар сафида эътироф этилган етакчи таэквондочиларимиздан Никита Рафаловичда Олимпия йўлланмаси нақд бўлса, яна мана шундай имконият қизларимизда хам бор. Демак жамоа аъзолари эндиликда мана шу имкониятдан унумли фойдаланишлари учун тайёргарликни бошлаш арафасида эканлигини қайд этиб ўтишимиз жоиз.

Манба: https://t.me/uzbtaekwondowt

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати​

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *