Таэквондо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг қачон ўтказилиши номаълумлигича қолмоқда

Жорий йилнинг 14-18 октябрь кунлари Болгариянинг София шаҳрида таэквондо WТ бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Бироқ мусобақанинг ўтказилиши ёки бекор қилиниши бўйича расмий маълумот тасдиқланмаяпти.

«Биз мусобақалар тақдири маълум бўлиши билан барчага хабар берамиз», – дейди Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунгвон Чоу.

Канада таэквондо федерацияси CОВИД-19 пандемияси сабаб ўз спортчиларини мазкур мусобақага жўнатмоқчи эмас. Болгария ҳукумати эса хориждан келадиган ҳар қандай вакиллар учун 14 кун карантин муддатини жорий қилган. Демакки, мусобақада иштирок этишни ният қилган делегациялар Болгарияга 30 сентябрдан кеч бўлмаган муддатда етиб боришлари керак бўлади.

Маълумот учун, Болгарияда шу пайтгача қадар 11 мингдан ортиқ инсонда коронавирус инфекцияси аниқланган бўлиб, уларнинг 370 нафари ҳаётдан кўз юмган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *