Таэквондо ИТФ бўйича онлайн Ўзбекистон чемпионати ўзининг қизғин палласида

Хабарингиз бор, шу кунларда таэквондо ИТФнинг тул йўналиши бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида онлайн Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон таэквондо ИТФ миллий ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилаётган мусобақада 500 нафардан ортиқ иштирокчилар ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Мазкур мусобақа таэквондо ИТФ бўйича профессионал равишда шуғулланаётган спортчиларимизнинг жисмоний тайёргарликларини ошириш ва иқтидорли спортчиларни терма жамоа учун саралаш вазифасини ўтаб беради.

19-20 август кунлари мусобақанинг финал баҳслари ўтказилиб, 5 кун ичида ўтказилган беллашувларга якун ясалади.

Якунида ғолиб ва совриндор деб топилган спортчилар ташкилотчилар томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати​

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *