Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки кун ғолиблари аниқ

Пойтахтимиздаги «Универсал» спорт саройида таэквондонинг WT йўналиши бўйича катталар ўртасида мамлакат чемпионатининг биринчи кун беллашлари якунланди.

Регламентга кўра, ушбу кун дастурида аёллар ўртасида -57 кг ва -67 кг, эркаклар ўртасида эса -54 кг, -63 кг ва -87 кг вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилди. Кутилганидек, ўз вазн тоифаларида Нигора Турсунқулова, Ниёз Пўлатов, Шуҳрат Салаев каби етакчилар яна бир карра мамлакат чемпионлигини қўлга киритишди.

-57 кг
Олтин – Озода Собиржонова
Кумуш – Ситора Эргашева
Бронза – Ўғилой Раҳмоналиева
Бронза – Мадина Мирабзалова

-67 кг
Олтин – Нигора Турсунқулова
Кумуш – Севинч Шокирова
Бронза – Мунира Холиқулова
Бронза – Асал Бектошева


-54 кг
Олтин – Шаҳзод Сафиев
Кумуш – Дониёр Маҳкамов
Бронза – Жаҳонгир Худойбердиев
Бронза – Амирбек Тўраев

-63 кг
Олтин – Ниёз Пўлатов
Кумуш – Бекзод Ибрагимов
Бронза – Беҳрузбек Исаев
Бронза – Абдулазиз Ҳамидуллаев

-87 кг
Олтин – Шуҳрат Салаев
Кумуш – Суҳроб Шафиев
Бронза – Диёр Тухлибаев
Бронза – Аббос Қўшбоқов

Таъкидлаш жоиз, мамлакат чемпионати доирасида пумсе бўйича беллашувлар ўтказилмоқда. Мусобақада 700 нафарга яқин таэквондо усталари беллашишмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *