Тезкор хабар! Жалолиддин Машарипов легионерга айланишга яқин

Анча вақтдан бери “Пахтакор” футболчиси Жалолиддин Машарипов хориждан таклифлар бўлмоқда. Аммо “шерлар” уни яхшироқ пулга қўйиб юбормоқчи эканлигини Машариповнинг ўзи интервьюларида кўп бор таъкидлаган.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси фаолиятини Қатарда давом эттиришга яқин. Ҳамюртимизни Қатар клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу борада улар яқин соатларда бир қарорга келиши айтилмоқда. Ҳозирча, Машариповга айнан қайси клуб қизиқиш билдираётгани сир тутилмоқда.

Жалолиддин Машариповга хориждан таклиф бўлди

Pakhtakor vs Mashal (17)

“Пахтакор” Машарипов бўйича Қатар клубларидан расмий таклиф олди

Аввалроқ, тошкентликлар Машарипов бўйича Қатар клубларидан расмий таклиф олгани бўйича “Пахтакор” спорт директори Жаъфар Ирисметов sports.uz сайтига маълум қилганди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *