Тезлик каратэчиларимизнинг бугунги машғулотининг асоси бўлди

Каратэ WKF бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси вакиллари белгиланган график асосида ўзларининг яна бир онлайн машғулотларини олиб боришди. Машғулот бошланишидан аввал МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов терма жамоа вакиллари билан бир-бир суҳбатлашар экан, тадбир вақти машинада кетаётган спортчиларимиздан бири унинг эътиборни тортди. Спортчимиз Баҳринисо Бабаева оёғидаги жароҳат сабаб машғулотда қатнаша олмаслиги ва айни пайтда МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказига кетаётганини маълум қилди. МОҚ раҳбари спортчимизнинг ўз саломатлигига эътиборли бўлаётганини алоҳида таъкидлаб, федерация мутасаддиларига Баҳринисонинг соғлиғини назоратга олиш борасида топшириқ берди.

Кумитэда тезлик катта аҳамиятга эга. Шу боис Сизлар билан бугунги машғулотда кўпроқ тезлик устида машқ олиб борамиз”, – дея сўз олди Шаҳоб Султани тадбир бошида.

Шундан сўнг онлайн машғулот бошланди. Машқларни эронлик мутахассис Шаҳаб Султани олиб борди. Режага мувофиқ, даставвал, чигалёзди машқлари, шундан сўнг кумитэдаги техник ва тактик усуллар ҳақида навбатдаги маъруза ва амалий машқлар ўтказилди. Юқорида таъкидланганидек, бугунги машғулотларда спортчиларга асосан тезлик устида ишлашга кўрсатма берилди.

Машғулот якунида мутасаддилар самарадорликни янада ошириш, спортчиларнинг қулай шароитларда шуғулланишлари учун барча қўшимча шароитлар яратиш борасида фикр алмашишди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *