Теннис бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди

Республика олимпия захиралари теннис мактабида эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон кубоги якунланди. Мусобақада 4 гуруҳга бўлинган ҳолда 15 та жамоа иштирок этди. Учрашувлар яккалик ва микст йўналишларида ўтказилиб, ғолиб номини аниқлаб берди. Эътиборлиси, финалда Тошкент-1 ва Тошкент-2 жамоалари ўзаро кураш олиб боришди.
Эркаклар ўртасидаги яккалик тоифасида Олимжон Набиев (Тошкент), аёллар ўртасида эса Ясмина Каримжонова (Тошкент) ғалаба қозонди. Микстда Максим Шин/Милана Масленкова (Тошкент) жуфтлигига етадиган топилмади.

Жамоавий беллашувлар ҳам жуда қизғин кечди. Микст баҳсларида Тошкентнинг икки жамоаси вакиллари кортга чиқишди.

Эркаклар. Яккалик
1-ўрин – Олимжон Набиев (Тошкент)
2-ўрин – Максим Шин (Тошкент)
3-ўрин – Санеттула Кутибаев (Қорақалпоғистон)

Аёллар. Яккалик
1-ўрин – Ясмина Каримжонова (Тошкент)
2-ўрин – Милана Масленкова (Тошкент)
3-ўрин – Насиба Эмполова (Қорақалпоғистон)

Микст
1-ўрин – Маким Шин/Милана Масленкова (Тошкент)
2-ўрин – Олимжон Набиев/Ясмина Каримжонова (Тошкент)

Финал учрашуви ва тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов ва теннис федерацияси вакиллари иштирок этишди.

Тақдирлаш маросими якунлангач, МОҚ раҳбари теннисчилар билан суҳбатлашди, уларни навбатдаги ғалабалар сари руҳлантирди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *