Теннис мухлислари учун хушхабар

Швейцариялик таниқли теннисчи, Катта дубулға турнирларининг 20 карра ғолиби Рожер Федерер Токио Олимпиадасида ўз омадини синаб кўриши мумкин. Швейцария ОАВларида эълон қилинган хабарларга кўра, Федерер келгуси йилга қолдирилган Олимпия ўйинларида микст йўналишида Белинда Бенчич билан жуфтликда иштирок этиши кутилмоқда.

Мен ҳам бунга умид қиламан. Агар барчаси режа бўйича кетса, жудаям хурсанд бўлар эдим”, – дейди Бенчич.

Эслатиб ўтамиз, келаси йил 40 ёшни қарши оладиган Рожер Федерер Пекин-2008 Олимпиадасининг жуфтлик йўналиши ғолиби, Лондон-2012да эса яккалик йўналиши финалчиси ҳисобланади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *