Тимур Кападзени табриклаймиз!

Бугун ўзбек футболининг ёрқин вакилларидан бири Тимур Кападзе таваллуд айёмини нишонламоқда.

Тимур Тахирович Кападзе 1981 йил 5 сентябрь куни Фарғонада туғилган. Ўзбекистон Миллий терма жамоасида 100 дан ортиқ ўйин ўтказган кам сонли футболчиларимиздан бири. “Нефтчи”, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари сафида 12 бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган. Айни вақтда эса U-19 ёшлар терма жамоасида (Париж-2024 учун бўлажак ОТЖ) бош мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Тимур Кападзени бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *