Токиода Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказиш учун ҳаражатлар камайтирилади

Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари Ташкилий қўмитаси коронавирус пандемияси туфайли Ўйинлар ҳаражатлари тахминан 30 миллиард йенага қисқартилишини маълум қилди.

15 миллиард йенага яқин харажатлар объектларда тадбирларни ўтказиш учун вақтинчалик иншоотлар қуриш, шунингдек ёритиш асбоблари, томошабинлар учун жойлар ҳамда чипта сотиладиган киосклар сони камайтирилиши ҳисобига тежалади.

Ташкилий қўмита, шунингдек Токиога келадиган расмий шахслар сонини қисқартириш, Олимпия қишлоғини ва мусобақалар майдонини безаш, автобус ва бошқа транспорт воситалари, байрам маросимлари учун харажатларни камайтиришни режалаштирмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *