Токиода Олимпия ўйинларида коронавирусга қарши кураш тизими синовдан ўтказилди

Токиода Олимпия ўйинлари пайтида коронавирусга қарши кураш тизими синовдан ўтказилди. Бу жараён 32000 томошабинга мўлжалланган «Йокогама» стадионида ташкил қилинди. Ушбу стадионда Олимпия ўйинлари пайтида бейсбол ва софтбол бўйича мусобақалар ўтказилади.

Ҳозирги пайтда Япониядаги барча спорт объектларида томошабинлар энг кўпи билан мавжуд ўриндиқларнинг ярмини тўлдиришлари мумкин. Амалга оширилган тест стадионга бундан кўпроқ ишқибозларни жойлаштириш мумкинлигини синаб кўриш мақсадига йўналтирилган эди. Бунинг учун «Йокогама» стадионида бўлиб ўтган мусобақаларда томошабинларга мавжуд ўриндиқларнинг 80 фоизини тўлдиришга рухсат берилди.

Ниқоб тақиш ва мухлисларнинг ҳаракатланиши тартиби юқори қувватга эга камералар ва махсус ўлчагичлар орқали синчиклаб кузатиб борилди. Бундан ташқари, коронавирус тарқалишига қарши курашиш чоралари сифатида карбонат кислотаси даражаси ва шамол тезлиги мониторингини амалга оширадиган қурилмалардан фойдаланилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *