Токио Паралимпия ўйинларига сотиб олинган чипталарни 21 декабргача қайтариш мумкин

Токио-2020 Ташкилий қўмитаси 10 ноябрдан бошлаб 2020 йилдан 2021 йилга кўчирилган ёзги Олимпия ўйинларига сотилган чипталар пулини қайтариб олиш учун буюртмалар қабул қила бошлади. Бу ҳақда Ташкилий қўмитанинг расмий сайтида маълум қилинди.

Буюртмаларни 30 ноябргача расмийлаштириш мумкин. Токиодаги Паралимпия ўйинлари учун сотилган чипталарга буюртмалар эса 1 декабрдан 21 декабргача қабул қилинади. Ютуқли ўйинлар орқали харид қилган аҳоли чипта пулларини тўғридан-тўғри қайтариб оладилар. Чет элликлар бунинг учун ўз мамлакатларида чипталар савдоси билан шуғулланган расмий ташкилотларга мурожаат қилишлари керак бўлади.

Токиодаги Олимпия ўйинларига 10 миллионтага яқин чипта сотилиши режалаштирилган эди. Ҳозирги пайтгача Олимпия ўйинлари учун 4,4 миллионта, Паралимпия ўйинлари учун 970 мингтага яқин чипта сотилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *