Токио Паралимпия ўйинларига 100 кун қолди!

Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига бугун роппа-роса 100 кун қолди. Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси спортчилари ушбу йирик мусобақага ҳар доимгидан ҳам пухта тайёргарлик кўрмоқда.

Ҳозирча паралимпиячиларимиз ҳисобида Токио-2020га 20 та йўлланма мавжуд. Бироқ олдинда турган бир қатор лицензион мусобақалар ҳамда якуний рейтинг жадваллари эълон қилингач, ушбу рақамлар янада ортади.

Маълумот учун, Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари жорий йилнинг 24 августидан 5 сентябрига қадар бўлиб ўтади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *